Кавани: Роналду ҳақидаги фикрим ўзгармайди!
“Манчестер Юнайтед”дан кетганидан кейин “Валенсия” таркибига қўшилган Эдинсон Кавани собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
- Биз Роналду билан жуда яхши муносабатда эдик. Кўп мулоқот қилардик, бирга овқатланардик, футболни муҳокама қилардик. Ҳаётимизда ўхшаш жиҳатлар кўп, иккаламиз ҳам энг пастдан кўтарилганмиз.
Ҳаётий фалсафамиз ҳам бир бирига ўхшайди. У ажойиб йигит, у билан яқиндан мулоқот қилсангиз, буни ҳис қиласиз. У доим футбол ҳақида ўйлайди, икир-чикирларигача билади.
Роналду мени кучли қилган. Ёши мендан катта. Ҳа, у ҳақида ҳар хил гапларни гапиришади, лекин мен фақат ижобийларини қабул қиламан. Унинг ишга ёндашуви ва тайёргарлик жараёнидан ўзимга керакли дарсларни олганман, - деди Эдинсон Кавани.
Фикрлар