Кавани супертаклиф олди
Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га келганидан кейин асосий вақтини захирада ўтказаётган Эдинсон Кавани ёзда эркин агент сифатида бошқа жамоага кўчиб ўтади. Уругвайлик ҳужумчи манчестерликлар билан ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилган.
Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Италия чемпионлигини ҳимоя қилаётган “Интер” Ромелу Лукаку кетганидан кейин кўп гол урадиган ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.
Бундан ташқари, “Интер” катта маош олиб, кам фойда келтираётган Алексис Санчес билан хайрлашишга тайёрланмоқда.
Миланликлар келаси мавсум олдидан ҳужумдаги бўлиқни Эдинсон Каванини қўшиб олиш орқали тўлдирмоқчи.
Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумда 14 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол муаллии бўлди ва битта голли пас оширди.
Фикрлар