Кавани учта жамоани танлади

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзда эркин агентга айланганидан сўнг, фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Уругвайлик тўпурар Испания чемпионатида тўп тепмоқчи. Таниқли журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Кавани ўзига энг мақбул вариант сифатида “Барселона”ни танлаган.

Бундан ташқари, 34 ёшли ҳужумчи Ла Лига вакиллари – “Севилья” ва “Реал Сосьедад” таклифини ҳам муҳокама қилишга тайёр.

Эдинсон Кавани жорий мавсумда 11 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва битта голли пас муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!