Кавани ва Теллас МЮ қароргоҳига етиб келди
Уругвайлик ҳужумчи Эдисон Кавани ва "Порту" ҳимоячиси Алекс Теллес тиббий кўрикдан ўтиш учун “Манчестер Юнайтед” қароргоҳига етиб келди.
The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, иккала футболчи ҳам тез орада “қизил иблислар” аъзосига айланади. МЮ 33 ёшли Кавани билан 2 йиллик, 27 ёшли Теллас билан эса, 5 йиллик шартнома имзолайди.
“Қизил иблислар” АПЛнинг ортда қолган 4 та туридан сўнг 16-ўринда бормоқда.
Фикрлар