Кавани ва Тевес тандемини кўрамизми?

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани мавсум охирида эркин агентга айланади. Сульшер уругвайлик тўпурарнинг жамоада қолиши истамоқда.

Бироқ, Эдинсонда бошқа манфаатли таклиф бор. Уни ўзи болалигидан мухлислик қилган “Бока Хуниорс”да интизорлик билан кутишмоқда.

Ўз даврида машҳур футболчи бўлган ва айни пайтда “Бока Хуниорс”нинг вице-президенти лавозимида ишлаётган Хуан Роман Рикельме ёзда Кавани билан музокара ўтказишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

Шунингдек, Рикельме уругвайлик ҳужумчи “Манчестер Юнайтед” захирасида ўтиришдан кўра, орзусидаги жамоада асосий таркибда майдонга тушиш имкониятини танлашига ишонмоқда. “Бока Хуниорс” раҳбарияти ҳужум чизиғида Европада порлаган икки юлдуз – Карлос Тевес ва Эдинсон Кавани жутфлигини ўйнатмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар