Кавани янги чемпионатга ўтади

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини Испания чемпионатида давом эттирмоқчи. 35 ёшли ҳужумчи “Реал Сосьедад” билан музокара бошлади.

Манбанинг таъкидлашича, томонлар ўртасидаги музокаранинг биринчи босқичи муваффақиятли ўтган.

Таъкидлаш лозимки, “Реал Сосьедад” уругвайлик тўпурар учун Испаниядаги ягона вариант эмас. Унга бир неча клублар қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқатиляпти.

Кавани фаолияти давомида кучли бешлик чемпионатларидан Италия, Франция ва Англияда тўп тепган. Энди у ўз кучини Ла лигада синаб кўради.

Моҳир ҳужумчи жорий мавсумда Англия премьер-лигасида 12 та учрашувда қатнашиб, иккита гол урди ва битта голли пас оширди. У мавсум охирида эркин агентга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!