Каванини “Барса”га ўтишига йўл қўймаймиз!
“Манчестер Юнайтед”да етарли ўйин вақти берилмаётган Эдинсон Кавани бошқа клублар томонидан талаш бўлмоқда.
Тажрибали тўпурарга “Барселона” жиддий қизиқиб қолган. Хави бу уругвайлик ҳужумчини футболчилик фаолиятини якунлаган Серхио Агуэронинг ўрнини эгаллашини истаяпти.
Бироқ, Бразилиянинг “Корентианс” клуби каталонияликлар таклиф қилаётган ҳар қандай маошдан кўпроқ сумма ваъда қилиб, Эдинсоннинг “Барса”га ўтишига тўсқинлик қилмоқчи.
Каванининг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Шу боис, тўпурар 1 январдан исталган клуб билан расмий музокара ўтказиши ва дастлабки шартномани имзолаши мумкин.
Фикрлар