Каванини Бразилияга чорлашмоқда
Бразилиянинг "Ботафого" клуби "Манчестер Юнайтед"нинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Каванига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Бразилия клуби 35 ёшли футболчини ёзда, манкунианликлар билан шартномаси тугайдиган пайтда ўз сафига қўшиб олмоқчи. Шу тариқа “Ботафого” Каванини текинга олиши мумкин. Ўтишга футболчининг ўзи қизиқмоқда.
Кавани жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирларда жами 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар