Кайл Уокерга Италиянинг гранд клуби ўз эшикларини очди

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" футболчиси Кайл Уокерга А Сериянинг "Милан" клуби янги шартнома таклиф қилмоқчи, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо. 
 
Хабарингиз бор, 2 кун олдин Уокер Гвардиоладан жамоани тарк этиш учун рухсат сўраган. Шу билан бирга бошқа хорижий давлатда ҳаракат қилишини хоҳлаётганини ҳам мураббийга билдирган. Ушбу воқеа сабабли ўйинчи Англия кубоги доирасидаги "Солфорд Сити"га қарши баҳснинг қайдномасига ҳам киритилмади. 
 
Инсайдер Романонинг маълумотига кўра, мазкур вазиятдан сўнг миланликлар англиялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Агар манчестерликлар футболчи учун таклифларни кўриб чиқмоқчи бўлса, италияликлар ҳаракатни тезлаштирмоқчи. 
 
Маълумот ўрнида, 34 ёшли қанот ҳимоячисининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган бўлиб, Тransfermarkt порталидаги нархи 10 миллион евро деб ҳисобланмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!