«Кайзерслаутерн»-98 – немис футболининг бош мўжизаси (1-қисм)

1996-йилда «Боруссия Дортмунд» билан кетаётган энг қизғин чемпионлик пойгасида ҳамда УEФА кубоги финалига бир ҳафта қолганида Рехагел«Бавария»дан истеъфога чиқарилади. Бундан жаҳли чиққан мураббий Беккенбауэр билан бўлган суҳбатдан икки соат ўтиб Мюнхендан кетди ва кейинроқ «Дие Зеит» нашрига берган интервьюсида ўзини клубда доим ортиқча ҳис қилганини эътироф этди. «Баварияда бош мураббийдан ташқари мутлақ ҳамма футболни тушунади. Раҳбарият биздан рақибларни камситган ҳолда чиройли ғалаба қозонишни талаб қилади. Ўйинни шоуга айлантиришни истамадим. Менинг тушунимча, футбол бироз бошқача қурилган.»

Рехагел ярим йил давомида «Бавария»да жамоавий қадриятларни уйғотишга ҳаракат қилиб кўради, аммо Bild нашри жамоада ўша вақтда кунига бир қанча жанжалли можаролар тўқиб чиқараверган бир паллада буни амалга ошириш имконсиз эди. Мураббий собиқ жамоaсига қайтишни хоҳлайди, аммо Рехагел 14 йил (1981-1995) ишлаган ва ички барча совринларни қўлга киритган «Бремен»да жой банд эди.             

Отто «Кайзерслаутерн» таклифини қабул қилади. Биринчидан, уни дўсти (бўлажак клуб президенти Юрген Фридрих) чақириб олади. Иккинчидан, эса унинг ўзи 6 мавсум ҳимоячи сифатида ўйнаган, ҳамда ушбу жамоа у учун қадрдон клубга айланиб қолганди. Учинчидан, бу жойнинг сиғинадиган даражада мақоми юқорилиги туфайли ҳам эди.

Кайзерслаутерн – немис футболида ҳамма тан олган кучли жамоа. 1954-йилги жаҳон чемпионати финалида Германия терма жамоаси асосий таркибидаги 5 футболчи «Кайзерслаутерн» вакиллари эди. Улардан 4 таси – ака-ука Валтерлар, Колмаер ва Либрихлар маҳаллий аҳолилардан эди. «Жаҳон кубогидаги дастлабки ғалаба шунчаки спорт воқеаси бўлмаган, - деб эслайди собиқ немис футбол уюшмаси раҳбари Герхард Маер-Форфелдер. – У Германияга халқаро ҳамжамиятдаги ролини қайтарди. Биз ортиқ назардан қолган шахс эмасдик ва мамлакатимиз учун фахр туйғусини туйдик». Кўпчилик немислар шу пайтгача 1954-йил 4-июлни Бундесреспублика ташкил топган кун деб ҳисоблашади (Бернда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати финалида Германия Пушкашнинг Венгрияси устидан ғалаба қозонган кун). 

1995/96-йилги мавсумда «Кайзерслаутерн», дастлаб қуйи дивизиондан кўтарилган, тарихда биринчи марта вице-чемпион бўлган. Ўйиндан кейин студияда жаҳон чемпиони – Анди Бреме Руди Феллер елкасига бошини қўйиб йиғлаган – йилнинг энг қайғули видеоси бўлганди ўша пайт.     Ҳақиқатдан ҳам, бир ҳафта ўтиб, «Кайзерслаутерн» Германия кубоги ғолибига айланди ва бу немис футболи тарихида чемпионатдан чиқиб кетган клубнинг ғолиб жамоага айланиши туфайли ўзининг номини ўчмас ҳарфлар билан қолдиришига сабаб бўлди.

“Отто бизга эркинлик берди – деб ўша вақтларни эслайди «Лаутерн» ҳужумчиси Олаф Маршалл. – Бизни ўйинларимиз рақибларни уч соатлик ўйин таҳлили асосига қурилмаган эди. Биз иккинчи лигадаги барча жамоадан кучли эканлигимизни ҳамда қуйи лигадан тезроқ кўтарилишимиз кераклигини шунчаки билар эдик. Баъзи-баъзида мураббий асосий таркибга шундай дерди: «ишга киришинглар, азаматлар!» ва биз қолганини бажарардик”.

Рехагел футболчиларга футбол мактабидаги ўсмирлар бажарадиган жуда ҳам содда машқларни кўрсатар эди ва бу машғулотлар футболчиларга ўта даражада босим бўлмаслигидан қайғурарди. “Юкланмасиз навбатдаги кун мен ўйлашимча: «Буни барчаси албатта, руҳий тетикликни ушлаб туриш учун, аммо ҳақиқий машғулот қачон бошланади?» – деб ажабланарди ярим ҳимоячи Андреас Бук. – Мутахассислар бизни домий эҳтиёткорлик режимида ушлаб туришарди”.

«Лаутерн» га ўртача 35 600 киши (шаҳарнинг 1/3 қисми) боришди. Бу кўрсаткич Европа қуйи лигаларидаги ўртача кўрсаткичларнинг энг яхшиси эди.     

Таркибида Роджер Лутс (31), Аксел Роос (31) ва Мирослав Кадлетс (32) каби футболчилар бўлган «Кайзерслаутерн» 1991-йилда бундеслигада биринчи ғалабасини нишонлади. «Миро Кадлетс Европада энг яхши либеро футболчилардан бири эди. Агар мураббийдан бироз қўллаб-қувватлаши билан ҳамда интроверт бўлмаса қаерга борса, ўша ерда жиддий ғалабаларга эришувчи футболчилардан эди», - жамоанинг машҳур фанати Андре Вагнер чехларга хос характер билан тасвирлайди.                          

Бремени ачинарли аҳволи кўрсатилган видеони кўрганидан сўнг, Рейнланд-Пфалтсга келишга кўнади ҳамда Бразилиялик Ратино – «Лаутерн» дан кутилмаган омадли трансферга айланади. «Менинг юрагим ларзада. Андреас ва фанатлар худди оила аъзоларини йўқотган ҳолатда эди. Менда уларни клубга бўлган муҳаббати жуда кучли таассурот қолдирди», - дея ўша вақтларни эслайди Ратино. 2003-йилда у Хитойга кетганида собиқ ўйинчисини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳаётидаги энг зўр мавсум бўлишга ҳиссасини қўшганига миннатдорчилик билдириш учун  30 та немис фанати Гуанчжоуга атайин йўл олади.   

“Мен «Кайзерслаутерн» дек қуйи синфдаги жамоалар билан ишлашни  жуда яхши тушунаман, сабаби менда «Бремен» да ишлаган пайтимда 14 йиллик жамоани династия даражасига етказиш тажрибасига эга бўлганман, - фикр юритади Отто. – Иккинчи лигадаги биринчи мавсум мен учун ўзгача мавсум эди. Мен максимал, оддий ва тушунарли схемани жорий қилдим. Ўйин режаси бизда доимо бир хил эди: Мартин Вагнер қанот бўйлаб ҳаракатланиб, Олаф Маршалл эса боши билан зарба берарди. Тўп тўрда. Мухлислар бахтли. Мана ҳаммаси шу”.    

«Кайзерслаутерн» бутун мавсум давомида бирон марта уйда мағлубиятга учрамаган (14 та ғалаба) ва «Фритс-Валтер-Штадионе» лар ҳисобида ўртача ўйинлар бўйича 2,5 гол бор эди.

Тажрибали ўйинчилар «Лаутерн» га йўқотишсиз иккинчи лигадан кўтарилишга ёрдам беришди. Натижада жамоа «Герта», «Майнс» ва «Волфсбург» ва бошқа рақобатчи жамоалардан 10 очко билан ўтиб кетиб, биринчи ўринни эгаллади.     

«Кайзерслаутерн» йил бўйи элитада бўлмади, аммо бу вақтда бундеслига Европада деярли энг кучли чемпионатга  айланди. Чемпионатда чемпионлар лигасининг амалдаги чемпиони («Дортмунд») ва УЭФА кубоги соҳиби («Шалке»), яна бири охирги икки мавсумни чемпиони Элбера ва Лизаразю келганидан сўнг, янада кучлироқ бўлган «Бавария» ўйнарди.   

1994-йилдан 2003-йилгача «Бавария» ва «Боруссия Д» 10 тадан 9 та чемпионлик унвонини қўлга киритди. Фақат бир марта Мюнхен-Дортмунд қатновидаги унвонни таркибида биронта юлдузи бўлмаган Рехагел мураббийлиги остидаги «Кайзерслаутерн» олиб қўйди. Гранд жамоалар бунга тайёр эмасдилар.

Ҳаттоки биринчи бундеслигага қайтишига ишонгандан кейин ҳам Рехагел мухлислар ва раҳбарият учун қаҳрамонга айланолмади. Унинг ишлаш методи орқада қолганлиги тўғрисида доимо спорт директори Ханс-Петер Бригел танқид қилишда давом этди. «Тўғрисини айтсам, ҳимояда ўйнаш ва ўта даражада ёпиқ ўйнаш қабилидаги замонавий футбол ҳақида суҳбатлар мени қориштириб ташади, - дейди Отто. – Замонавий футболда ғолиб бўладиган жамоа ўйнайди, шу сабабдан мен замонавий футболда ўйнайман. Бригел аввал икки чемпионлик унвонини олсин, сўнгра мени танқид қилиши мумкин». Рехагел иш услуби оттократий (демократик шахснинг автократияси) деб номланади ҳамда у ҳаммагаям ёқавермасди.

Давоми бор

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!