Каземиро Бразилия терма жамоасининг янги сардори бўлди
"Пентакампеонлар"га янги сардор тайинланди.
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Карлос Каземиро Марокашга қарши ўйин олдидан Тиагу Силванинг ўрнини эгаллаб, Бразилия терма жамоасининг янги сардори этиб тайинланди. "Челси" ҳимоячиси Силва жароҳат олгани сабаб майдонга туша олмайди.
Жаҳон чемпионатидан омадсиз чиқиб кетган Титенинг ўрнига тайинланган вақтинчалик бош мураббийи Рамон Менезес Каземирога бу ишни ишониб топширди.
Фикрлар