Каземиро: "Ғалаба қўлимизда эди, лекин якунда сирғалиб тушди"
Каземиро Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2022дан чиқиб кетиши ҳақида фикр билдирди.
Бразилияликлар Хорватияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлишди. "Пентакампеонлар" қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида олдинда бўла туриб бу ҳисобни охиригача ушлаб тура олмади ва "лотереялар" жангида рақибга имкониятни бой бериб қўйди.
"Барча мағлубиятлар оғриқли бўлади, айниқса мақсадингиз, орзуингиз ва кўпйиллик меҳнатингиз ортидан чиқиб турса бу янада аламлидир. Ҳозир гапириш учун бирор бир сўз топиш қийин. Бироқ ҳаёт давом этади. Барча йигитлар борини майдонга ташлаб кетди, буёғи омадга ҳам боғлиқ.
Ғалаба қўлимизда эди, лекин якунда у сирғалиб тушди. Энди бизга хотиржамлик керак, ҳаёт эса давом этаверади", деди Каземиро TV Globo телеканалига берган интервьюсида.
Фикрлар