Каземиро "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро клуб билан хайрлашувига бағишланган таъсирли пост қолдирди.

Бразилиялик футболчи якшанба куни "Олд Траффорд"даги сўнгги ўйинини ўтказди. Учрашувда "қизил иблислар" "Ноттингем Форест"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиндан сўнг Каземиро мухлислар билан хайрлашди ва кейинчалик ижтимоий тармоқларда махсус мурожаат эълон қилди.

"Ҳаётда инсоннинг бир қисмига айланиб қоладиган жойлар бўлади. Манчестер мен учун доимо уй бўлиб қолади.

Бутун шаҳарга, клубга ва ҳар бир мухлисга чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Бу тўрт йил мен ва оилам учун унутилмас бўлди.

Биз ҳис қилган бахт ва меҳрни сўз билан ифодалаш қийин. Хотиралар ва қўллаб-қувватлов учун раҳмат. Мен абадий "қизил иблис" бўлиб қоламан", — деб ёзди 34 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Каземиро мавсум якунида эркин агентга айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!