Каземиро Неймарнинг яна "Барселона"га қайтиши борасида ўз фикрини билдириб ўтди
"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Каземиро ПСЖдаги ҳамюрти Неймарнинг яна "Барселона"га қайтиши борасидаги тарқалган хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Неймар – ажойиб футболчи. Агар у улар сафига (“Барселона”га) қайтса, “қироллик клуби”га қийин бўлади. Агар у бизнинг сафимизга келиб қўшилса, шубҳасиз бундан жудаям хурсанд бўламан. Бизда ҳамига жаҳон даражасидаги ўйинчилар тўп суриб келишган. Таркибимизга келиб қўшилган ҳар бир футболчи жамоамизни кучайтирган. Мен ҳаммага хуш келибсиз дейман”, - деб айтди Каземиро.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар ПСЖдан кетмоқчилиги ва “Барселона”га қайтмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар