Кеча Қатардан келиб, бугун майдонга тушган "Навбаҳор" футболчиси

Суперлига 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтди. Голларга бой ўтган учрашувда майдон эгалари 4:0 ҳисобда ғалаба қозонди.

Голларга Жамшид Болтабоев, Одилжон Ҳамробеков, Йован Жокич ҳамда Сияваш Ҳақназари муаллифлик қилди. "Темирйўлчилр" футболчиси Дилшодбек Комилов 75-дақиқада қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.

Ўйиндаги энг қизиқарли эпизодлардан бири беллашувнинг 78-дақиқасида рўй берди. Салкам бир ой Қатар яшил майдонларида Олимпия терма жамоамиз сафида тўп тепиб, "Париж-2024" йўлланмаси учун ўз ҳиссасини қўшган Русланбек Жиянов 78-дақиқада Асад Собиржонов ўрнига майдонга тушди. Эътиборлиси, у кеча узоқ сафардан қайтган. Шунингдек, "лочинлар" устози Самвел Бабаяннинг айтишича, унинг кеча бироз тоби бўлмаган. Бироқ унинг ўзи бугунги "Локомотив"га қарши ўйинда иштирок этишни хоҳлаган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!