Кеча "Реал"нинг икки футболчиси учун тарихий кун бўлди

Испания Ла Лигасининг 10-турида "Барселона"га қарши бўлиб ўтган ўйин "Реал"нинг икки нафар футболчиси учун юбилей учрашув бўлди.

Шу куни ҳимоячи Дани Карвахаль 300-, ярим ҳимоячи Лука Модрич эса “қироллик клуби” сафидаги 400-ўйинини ўтказди.

29 ёшли Карвахаль “Реал”да ўтказган 300 та учрашуви давомида ўз ҳисобига 7 та гол ва 51 та голли узатмага муаллифлик қилган бўлса, 36 ёшли Модрич 400 та ўйинда 28 та гол ва 63 та голли узатма ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!