Кеи Нишикори чорак финал йўлланмаси учун ўйнайди
Ads

Япониялик теннисчи Кеи Нишикори Франция очиқ чемпионатининг 1/8 финал босқичидаги тўсиқдан муваффақиятли ўтиб олди.

Париж шаҳрида ўтаётган "Катта дубулға" туркумига кирувчи мусобақанинг учинчи босқичида Кеи сербиялик Ласло Дьерени 6:4, 6:7, 6:3, 4:6, 8:6 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Нишикори тўртинчи даврада мезбонлар вакили Бенуа Пэр, ёки испаниялик Пабло Карреньо-Бустага қарши кортга чиқади.