Келажак учун янги умид ёҳуд нима учун Перес ва Фатига ишониш керак?
Вақт – бешафқат. “Барселона” ҳужум чизиғи вакиллари Месси ва Суарез 33 ёшда. Тез орада бу икки афсона фаолиятида кескин пасайиш бўлиши мумкин. “Барса”дагилар эртами-кеч лидер ўзаришини тўғри тушунишади.
Кимдир Коутиньони лидер бўлади деганди, аммо у “Бавария”га ижарага берилди. Кимдир Дембелени лидерликка даъвогар деганди, аммо униг жароҳат сабаб ўтказиб юборган ўйинлари майдонга тушганларидан кўп.
Буларнинг ҳаммаси эрнесто Валвердени нимадир янгилик қилишга ундади. Рафиня бир муддат порлаб чиққандек бўлди, лекин у ҳам барибир юқори даражага чиқа олмади. Валверде таркибга иккита ёш футболчи – 21 ёшли Карлес Перес ва 16 ёшли Анси Фатини қўшди. Айнан мана шу ёшлар йиллар ўтиб Месси ва Суарез ўрнини босиши мумкин.
Фати камбағал оилада ўсган, футболни эса Гвинеи-Бисау кўчаларида ўрганган. Майдонда дебютини ўказганда 16 ёшу 298 кунлик эди ва Фати “Кўк-анорранглилар” сафида 1941-йилдан бери энг ёш дебютант мақомига сазовор бўлди.
Фати “Барса” академиясида ўйнаб юрган пайтларида унинг иқтидори борасида кўп гапиришарди ва вақт ўтиб бу иқтидорни бутун дунё кўришга муваффақ бўлди. Унинг ҳаётидаги иккинчи профессионал шартномаси асосий жамоа билан тузилгани ёш футболчи учун чинакам бахт.
Унинг истеъдодини энг биринчи Алберт Пуйг, “Барса”нинг техник директори, пайқаб қолди. У пайтларда Ансу “Севилла” ёшлар жамоасида тўп сурар эди.
“Скаутимиз менга у ҳақида хабар берди. Ўша пайтда у 8 ё 9 ёшда эди. Севилладан унча узоқ бўлмаган эррерада истиқомат қиларди. Мен Севиллага ошиқдим. Чунки шу вақтда Ансу “Реал”нинг таклифи ҳақида ўйлаб юрган эди. Менинг олдимда унинг ота-онасига Ансу учун Ла Масия яхши вариант эканлигини тушунтиришдек вазифа турганди. Икки ва уч уринишда мен мақсадима эришдим” – дейди Пуйг.
“Унинг отаси билан Барселонадаги лойиҳани муҳокама қилдик. Мен унга “Барселона” уйидан 1000 км узоқда бўлса ҳам, иккала ўғли учун ҳам (Ансунинг укасе Браим ҳам Ла Масияда)енг яхши жой бўлишини тушунтирдим. Бу ерда гап пулда эмас, юрак амрида эди. Отаси эса рози бўлди ва оиласи билан Испанияга етиб келди.”
Фати “Барса”дагилар билан келишиб олганидан “Севилья” раҳбарияти норози бўлди. Аммо энди кеч эди. Фати 10 ёшга киргач, Каталонияда машғулотлар ўташни бошлади. У жамоадошлари ичида энг ёши эди.
“Одатда, Каталонияга келадиган ёш иқтидорлар 13 ёки 14 ёшда бўлишади. Ансунинг бунча эрта келиши ҳаммани ҳайратга солди. Аммо ундаги меҳнатсеварлик жамоадошлари билан тезда чиқишиб кетишини таъминлади.” – деб ҳисоблайди Пуйг.
Ансунинг чинакамига омади келган. У ўринбосарлар таркибида майдонга тушмасдан туриб, асосий жамоада дебютини ўтказишга муваффақ бўлди.
“У иқтидорли. Ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўзини кўрсата олади. Бу уни ажратиб кўрсатади. У тезкор. Унда табиат инъом этган иқтидор мавжуд. Ёшлик йиллари Африкада ўтганини унутманг. Унинг биринчи устози – кўча.”
Дамия, “Барса”нинг собиқ футболчиси, ҳозирда Каталония ёшлар жамоасининг мураббийи Фатининг ўйинини жиддий кузатди ва унинг истеъдоди Дамияни лол қолдирди. У шошмасликни маслаҳат берди. Бўлмаса Фати ҳам бошқа дебютантлар каби тез порлаб, тез сўниши мумкин деб ҳисоблайди.
“Келинг, “Барса”да дебютини ўтказган энг ёш футболчиларни олайлик. Уларнинг кўпчилиги жамоада қолмади. Бир қанчаси қийинчилик билан профессионал лигаларда қолишга эришди. Ансу янги Мбаппе бўла олади деб ишонч билан айта олмаймиз. Марк Муниесани ёдга олайлик. У ҳам Пеп даврида ўринбосарлар таркибида майдонга тушмасдан асосий жамоага жалб қилинган эди. Ҳозир қаерда у? Англияда порлай олмади, “Жирона” у билан шартнома тузишни истамади ва ҳозир Қатарда ўйнаяпти.”
Кутилаётган натижа ҳақида гапираётганда эҳтиёт бўлиш керак. Фати шу йил профессионал футболчи бўла оладими? Менимча, ҳа. Асосий таркибда майдонда тушадими? Ҳа. Аммо асосий жамоада ўз ўрнини кафолатлаши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман” – дейди Дамия.
Пуйгнинг яна бир кашфиёти Перес ҳисобланади. Карлес 2017-2018 йилги мавсумда ёшлар ўртасидаги Чемпионлар лигасида “Барселона”нинг энг яхши тўпурари бўлганди. Позитсияси туфайли у асосий жамоада етарлича амалиётга эга бўлиши мумкин.
Агарда Вальверде ёшларга эътибор берса, Перес ва Фати асосий таркиб учун номзод бўла олади. Аммо улар “Бетис”га қарши майдонга тушишгани ҳеч нарсани англатмайди. Чунки таркибда Месси ва Суарез йўқ эди. Улар эса икки юлдузнинг ўрнини босиш учун таркиба жалб қилинди. Эрнестонинг клубдаги тарихига назар солсак, бошқача вазиятда икки ёш футболчи таркибга қўшилмас эди.
Валверде ёш футбочилар билан қизиқмайди. Кантераноларни жамоага таклиф қилишни ёқтирмайди. Месси ва Суарезнинг жароҳати Перес ва Ансуга ўзини кўрсатишлари учун жуда яхши имконият бўлди.
Фикрлар