Келажакда Асенсиони сотиб олмоқчи бўлган жамоа 150 млн евро тўлаши керак бўлади

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио “қироллик клуби” билан амалдаги шартномасини узайтиришга жуда яқин турибди.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра янги келишув бандида 21 ёшли футболчининг товон пули нархи кескин оширилади ва 150 миллион евро этиб белгиланади. Таъкидлаш керакки, унинг ҳозирги компенсация суммаси 80 млн евро ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Асенсионинг “Реал” билан янги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!