Келаси мавсум Англиядаги футбол мусобақаси бекор бўлиши мумкин

Англия Лига Кубоги 2020/21 мавсуми коронавирус туфайли бекор бўлиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Манбада ёзилишича, мусобақанинг бекор бўлишига сабаб кейинги мавсумда тиғиз тақвим кузатилиши мумкин. Агар АПЛнинг жорий мавсумдаги қолган ўйинлари ўтказилмаса, Лига Кубоги бекор қилинади. Чунки кейинги мавсумда ўйинлар сони ортади. Англия чемпионатида 20 та жамоа ва қуйи лигадан 3 та клуб қатнашса, ўйинлар 38 тадан 44 тага кўпаяди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!