"KELES OPEN – 2022”. Ўзбекистон каратэчилари умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди!

18-19 июнь кунлари Тошкент тумани марказидаги “Универсал” спорт мажмуасида спортнинг каратэ-WKF тури бўйича Тошкент тумани III анъанавий “KELES OPEN – 2022” халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мазкур турнирда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Республикаларидан шунингдек, мамлакатимизнинг Андижон, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳридан жами 550 нафардан ортиқ спортчи-ёшлар ғолиблик учун татамига чиқишди.

photo_2022-06-20_12-57-43

Муросасиз тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, юртимиз каратэчилари умумжамоа ҳисобида энг кўп медаллар жамғариб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Иккинчи ўринни Тожикистон ёшлари эгаллаган бўлишса, учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этди.

Қувонарлиси, Тошкент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда "Келес каратэ" клуби шуғулланувчилари Саидислом Саидакбархўжаев ва Азизбек Исломбековлар ўз вазн тоифаларида чемпионлик камарига эга бўлишди.

photo_2022-06-21_04-58-02

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.
Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақани юқори савияда ўтишида яқиндан ёрдам бергани учун ташкилотчилар барча ҳамкорларга, жумладан Тошкент тумани ҳокимлигига, Тошкент вилояти каратэ федерациясига, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига,хусусан, университетнинг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Шуҳрат Арслонов, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, жаҳон ва Осиё чемпиони Фарҳод Тўраев, дзюдо бўйича олимпия ўйинлари совриндори Абдулла Тангриевларга алоҳида миннатдорчилик билдиришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!