Келгуси мавсумда ОЧЛда ғалаба учун 50 минг, дуранг учун 10 минг АҚШ доллари мукофот пули берилади (Фото)
Ads

Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида АФКнинг навбатдаги семинари старт олди. Тадбирда қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасига ҳам қуръа ташлаш маросими ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари АФК 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг мукофот пулларига ҳам ўзгартиришлар киритди. Хабарингиз бўлса ўтган мавсумларда ОЧЛда ғалаба учун 40 минг, дуранг учун эса 20 минг АҚШ доллари мукофот берилар эди. Мусобақанинг янги регламенти бўйича ғалабага 50 минг, дурангга эса 10 минг АҚШ доллари мукофот берилиши эълон қилинди.