Келишилган ўйинларга қарши курашаётган Мурзоев Махарадзе билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди

Кеча жуда хунук хабар тарқалди. “Локомотив”нинг айрим ўйинлари шубҳа остига олинган ва унда жамоа аъзоси Кахи Махарадзенинг иштирок этгани асосий мавзуга айланди. Sports.uz сайти бу ҳақида биринчи бўлиб бонг урди.

Энди бу ёғи нима бўлади, деб ўйлаётгандирсиз! Айни пайтда суриштирув ишлари бошланган. Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев эса келишилган ўйинларга қарши курашиш учун бир қатор ишларни амалга ошириб келаётганини билардик. Аммо бу ёқда кимлардир нотўғри йўлга кириб кетгани аён бўлиб бормоқда. Вазиятдан келиб чиқиб Мурзоевга мурожаат қилдик.

“Билгандим, саволларингиз бўйича. Фақат имкон бўлса, бу позиция бўйича гапиришга бир-икки кун муддат берсангиз. Ушбу хунук масала бўйича ҳозир суриштирув ишлари кетяпти. Биз ҳам ҳозир ЎФАдамиз. Аввал бунга тўлиқ аниқлик киритиш керак. Чунки подадан олдин чанг чиқариб қўйиб, эртага нафақат Махарадзени репутацияси, бу ёқда ўзбек футболини ҳамда “Локомотив” футбол клубини ҳам шаъни бор. Шунинг учун барчасига тўлиқ аниқлик киритганимиздан сўнг сизга маълумот берсак.

Албатта, позиция нуқтаи назаридан гапирадиган бўлсам, бу жуда хунук ҳолат. Нима учун? Бу йил келишилган ўйинларга қарши курашиш мақсадида алоҳида FIFPro ва ФИФАнинг лойиҳаси ҳам ўзбек футболчиларига тақдим этилганди. Мана шундай вазиятда бундай хунук ҳолатнинг чиқиши албатта ачинарли. Энди аста-секинлик билан обрўини тиклаётган ўзбек футболи учун кутилмаган қалтис ҳолат. Ўйлайманки, ҳаммаси ўз изига тушиб ҳал этилади. Агар бундай вазиятда кимдир айбдор бўлса, албатта ўз жазосини олиши керак”, дейди - Камолиддин Мурзоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Muhiddin
05/09/2022 14:17
Тезроқ аниқлашса эди
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
05/09/2022 18:59
Bula sherga ham. shani obruyi uylayapmiz deydi. bulmasa Shani uylap. uzbek Fudbolini ulderdilaringku. keyin. Vaqtiga Diyor aytuvdi. Hokimiyat pul berganidan keyin hohlasa uynatadi hohlasa uynatmaydi devdi. hammasi ayonki. bizaga. oddiy misol. vaqtiga. yuq joydan Mashalni Oliy legadan tushirib. urniga boshqa kamandalarni chiqaruvdizla. eng kulgulisi Mashalni poliyasi talapka javob bermaydi deyishuvdi.
Baxil Alihuja
05/09/2022 16:50
Камолиддин жуда тугри фикр билдирибди! Уз устида ишлаётгани ва маъсулият билан ёндошаётгани куриниб турибди. У билимли дипломатларга хос жавоб берибди.
Baxil Alihuja
05/09/2022 16:47
Узбекистонда футболни ривожига, таълим ва согликни саклашга жавобгар бу президентни маслахатчиси Абдужаббор Абдувахитов алайхилаъна эди!!! Мен бу махлук билан сухбатлашганимда Узбекистонда тотализатор килиш хакида фикримни сураб, шу борада бирга ишлашни таклиф килганди. Айнан шу махлук таълим вазирларини, спорт ва олимпия кумитаси рахбарларини тайинлайди. УФА ни йигилишларида доимо катнашиб туради. Расмларни куриб борсангиз, ишонч хосил киласиз. Бошка барча ходимлар 1тийин эди. УФА ни хамма рахбарлари шу ифлосни тасдигидан сунг тайинланган. У ишдан кетди.
Akram Haedarov
05/09/2022 14:20
Gapdi ob qochoptiku kahini oqlab berishsa lekin qoil qolaman
&
Muhiddin
05/09/2022 14:18
Yuo tubda jonli efir qachon boladi. Kutyabmiz