Кьеллини энг ёмон жамоадоши кимлигини айтди

"Ювентус" ҳимоячиси Жоржио Кьеллини энг ёмон жамоадоши кимлигини айтди.

“Балотелли - ёқимсиз одам, у жамоани ҳурмат қилмайди. Кўпчилик уни дунёнинг энг яхши бешта ҳужумчисидан бири, деб ҳисоблайди, аммо мен уни кучли йигирматаликка ҳам киритмаган бўлардим.

Лекин, ундан ҳам ёмонроқ яна бир одам бор. Бу Филипе Мело. У ёмонларнинг ёмони. Доим ўзига рақобатчи излаб юрадиган ва бошқаларни ҳурмат қилмайдиганлар менга ёқмайди. Биз у билан яқин келганимизда, албатта жанжал келиб чиқиши мумкин. Мен клуб раҳбариятига у чириган олма эканлигини айтганман”, - дейди Кьеллини.

Филипе Мело 2009-2011 йилларда “Ювентус” сафида тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!