Кемран Нуриллаев IBSA Жаҳон ўйинлари ва IBSA дзюдо Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

  • 24.08.2023 19:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Дзюдо

Бирмингем шаҳри мезбонлигида ўтаётган IBSA Жаҳон ўйинлари ва IBSA дзюдо Жаҳон чемпионатидан хушхабар!

Эркаклар ўртасида J2 классида -60 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Кемран Нуриллаев финал жанггини якунлади. Олтин медаль учун кечган курашда вакилимиз грузиялик Нукри Мигрижанашвилига қарши татамига чиқди ва иппон баҳоси билан ғалаба қозонди.

Ушбу ваз тоифасида бронза медаллари Қозоғистон ва Жазоирдан келган пара дзюдочиларга насиб этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!