Кенжабоев ва Абдуҳолиқовларнинг аҳволи қандай?

Суперлига 5-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашувидан (3:1) сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев ярим ҳимоячи Ислом Кенжабоев ва ҳужумчи Бобир Абдуҳолиқовларнинг аҳволи борасида журналистлар томонидан йўлланган саволга жавоб  қайтарди.

"Абдуҳолиқов даволанмоқда ва унга футболдан бир муддат дам олиш имконини бердик. Кенжабоев эса кеча шамоллаб қолган эди. Қолаверса, унинг елкасидан олган жароҳати ҳам ҳали тўлиқ тузалмади", - деди Бердиев.

Шаҳзод Холбев, Андижон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!