Кепа Аррисабалаганинг "Борнмут"га ўтиши тафсилотлари маълум бўлди

Дарвозабон Кепа Аррисабалага ва "Челси" ўртасидаги янги келишув шартлари маълум бўлди. The Athletic хабарига кўра, "Борнмут"га ижарага кетишдан олдин испаниялик дарвозабон лондонликлар билан шартномасини 2026 йилгача узайтирган. Қайд этилишича, Кепа маошни сезиларли даражада камайтиришга рози бўлган. Унинг ижара вақтидаги барча харажатлари "Борнмут" томонидан қопланади.
Манбага кўра, Кепанинг янги шартномасида товон пули 5 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Унинг фаоллашиши учун бир қатор оддий шартлар бажарилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда "Челси" Кепани "Атлетик"дан 80 миллион эвро товон пули эвазига сотиб олиб, уни дунёдаги энг қиммат дарвозабонга айлантирганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!