Кепа ўрнини кимга беради?

“Челси” жаҳоннинг энг қиммат бўлиб турган дарвозабони Кепанинг ўйинларидан қониқмаяпти.

Шунинг учун бош мураббий Фрэнк Лэмпард янги дарвозабон қидирмоқда. Айни пайтда лондонликлар “Атлетико”да ишончли ўйин кўрсатиб келаётган Ян Облакни олишни кўзламоқда.

Бироқ,  мадридликлар дарвозабоннинг шартномасида бадал суммасини 120 миллион евро қилиб белгилаган. “Челси” мана шу суммадан воз кечасигина Облак Англия чемпионатига кўчиб ўтади. Шунингдек, Ян Облак "Манчестер Юнайтед"га ҳам бориши мумкин. Манчестерликлар Давид де Хеа ўрнини фақатгина "Атлетико" босишга қодир, деб ҳисоблашмоқда. 

384275

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!