Керак бўлмай қолган ўйинчи катта даромад келтирди
“Челси” раҳбарияти мураббийлар штабига керак бўлмай қолган тарбияланувчини яхши нархга трансфер қилди.
Вазиятни кузатиб борган таниқли журналист Фабрицио Романо Иан Маатсен “Челси”ни тўлиқ тарк этиб, Апнглия Премьер-лигасининг бошқа клуби – “Астон Вилла”га кўчиб ўтишга рози бўлганини тасдиқлади.
Иан Маатсен якунланган мавсумни ижара асосида “Боруссия Дортмунд”да ўтказган эди. Ҳимоячининг ўйини кўпчиликни эътиборини тортди.
“Челси” ўз тарбияланувчисини 37,5 миллион фунтга баҳолади. Нидерландиялик футболчини ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қилган дортмундликлар бу суммани тўлай олмади.
“Астон Вилла” эса, талаб қилинган суммани тўлашга розилик берди.
Фикрлар