Кэррик келажаги ҳақида: "Қарорлар қисқа муддатли бўлмаслиги керак"
"Манчестер Юнайтед" мураббийи вазифасига мавсум охиригача тайинланган Майкл Кэррик ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Сўнгги бир ҳафта ичида деярли ҳеч нарса ўзгармади. Ҳозирги фикрларим айнан бугун нима бўлаётгани билан боғлиқ. Мен учун қабул қилинадиган ҳар қандай қарор — мен ёки мураббийлар штаби томонидан бўладими — қисқа муддатли бўлмаслиги жуда муҳим. Мен келажак учун жавобгарман ва тўғри қарор қабул қилишим керак. Вақти келиб, бу масалага аниқлик киритамиз", — деди Кэррик журналистлар билан суҳбатда.
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.



Фикрлар