Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Кэррик "Манчестер Юнайтед" натижаларини изоҳлади

Жамоа қийналяпти

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоа нега жорий мавсумда қийинаётгани ҳақида фикр билдирди.

«Манчестер Юнайтед» бу мавсум ҳалигача кетма-кет камида икки ўйинда ғалаба қозона олгани йўқ. Бугун эса манкунианликлар бу нохуш анъанани бузишга уринб кўришади: сешанба куни улар Чемпионлар лигасида «Рома»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди, эндиликда эса ўз майдонида АПЛ доирасида «Астон Вилла»ни қабул қилади.

«Натижалардаги беқарорликка турли омиллар сабаб бўлиши мумкин, ҳаммасини битта сабабга боғлаб қўйиш тўғри эмас. Қарор қабул қилишда муаммолар бор, диққат етарли даражада жамланмаяпти, баъзи паллаларда вазият биз томонга эмас, рақиб томонга ишлаяпти, баъзан эса ўзи­мизга ўзи­миз ёрдам бермаяпмиз. Ҳолат шундай. Ҳеч қандай баҳона йўқ», – дея Кэррикнинг сўзларини United Stand келтиради.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ