Кэррик “Манчестер Юнайтед”га ўзининг футболчилари олиб келяпти

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”нинг янги бош мураббийи Майкл Кэррик клуб раҳбариятидан “Мидлсбро” ярим ҳимоячиси Хейден Хакнини сотиб олишни сўради.

Tecno

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, 23 ёшли футболчини қўлга киритиш учун манчестерликлар “Тоттенхэм”  билан ҳам рақобат олиб боришига тўғри келади.

Шу билан бирга, “Мидлсбро” қишки трансфер ойнасида Хакнини сотмасликка қатъий қарор қилган.

Кэррик 2022–2025 йиллар давомида “Мидлсбро”ни бошқаргани учун ҳам Хакнининг имкониятларини жуда яхши билади.

Жорий мавсумда Хакни барча мусобақаларда 28 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!