![](https://static.sports.uz/crop/9892a98f1855cfb5240d7c7ad25a46a0.jpg)
Кетмасам бўлмайди! Родригес шартномани бекор қилмоқчи
Хамес Родригес яқин кунларда "Райо Вальекано"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, айни пайтда томонлар ўртасида шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Аввалроқ, ОАВда колумбиялик мексиканинг "Америка" клуби футболчисига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи мавсум бошида "Райо Вальекано"га ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи Испания клуби таркибида барча турнирларда еттита ўйинда қатнашиб, битта натижавий голли узатмани амалга ошириб, майдонда жами 205 дақиқа вақт ўтказди.
Фикрлар