Кетсанг кетавер! "Манчестер Юнайтед" Роналдуга ўринбосар топди

"Манчестер Юнайтед" юлдузи Криштиану Роналду фаолиятини бошқа клубда давом эттирмоқчи.

Ўз навбатида, манкунияликлар ҳам унга ўринбосар излаш ишларини бошлаб юборди. "Sky Sport Deutschland" нашри маълумотларига қараганда, "Штутгарт" ҳужумчиси Саша Калайжич "туманли Альбион"га кўчиб ўтиши мумкин. 

МЮ вакиллари немис жамоаси билан музокарани бошлаб юборган. Улар Криштианунинг қарорини узоқ кутишни истамаяпти. Австриялик футболчига "Бавария" ҳамда Дортмунднинг "Боруссия"сидан ҳам қизиқиш борлиги айтилмоқда.

25 ёшли Саша "Штутгарт" либосида 57 бор майдонга тушган ва 24 марта дарвозага йўл топа олган. Шунингдек, унинг ҳисобига 9 ассист бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!