Кевин де Брюйне қачон қайтиши маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Наполи”нинг етакчи ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйне жароҳатдан кейин майдонга қайтишга яқин, деб хабар бермоқда Corriere dello Sport нашри.

Манба маълумотларига кўра, 34 ёшли бельгиялик футболчи 22 февраль,  якшанба куни Неаполь шаҳрига етиб келади ва эртаси куни реабилитация жараёнини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Де Брёйне 25 октябрь куни “Интер”га қарши ўйинда пенальти тепаётганда жароҳат олган эди. 29 октябрь куни Бельгиянинг Антверпен шаҳрида тажрибали футболчи операция қилинди.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи клуб миқёсида 11 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!