Кейин кетади! Роналдунинг футболда битта мақсади қолди
“Ан-Наср” бош мураббийи Ангелос Постекоглу Саудия Арабистони клуби ва Португалия терма жамоаси тўпурар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
- Мен буюк футболчилар билан ишлаш бахтига муяссар бўлганман. Уларнинг барчаси шахсияти қандай бўлишидан қатъи назар, бир хил фазилатларга эга.
Уларнинг барчасида ниҳоятда мотивация кучли ва диққатини мақсадига қаратган. Одамлар: “Улар билан қандай ишлайсиз?” деб сўрайди. Бир собиқ мураббий бир вақтлар айтганидек, баъзан буюк футболчилар билан ишлаш ўзини буюк, деб ҳисоблайдиган футболчилар билан ишлашдан анча осон бўлади.
Чунки буюк футболчилар қаттиқ меҳнат қилади. Улар мотивацияга эга. Улар тўғри иш қилади. Мураббий ёки менежер сифатида эса сен: “Менга ҳам худди шундай футболчи керак”, деб ўйлайсан.
Бу Роналдуда ҳам яққол кўринади. У ҳануз жуда кучли мотивацияга эга, унинг аниқ мақсадлари бор. У 1000 та гол уришга яқинлашмоқда ва бу ҳақиқатан ҳам ақлбовар қилмас натижа бўлади, - дея Постекоглунинг сўзларини ESPN келтиради.
Аввалроқ Роналду келаси мавсум унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкинлигини маълум қилган эди.

Фикрлар