Кейлор Навас фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Реал" Мадрид дарвозабони Кейлор Навасни сотиб олишга жиддий бел боғлади.

Sport.es тарқатган хабарга кўра "канонирлар" 32 ёшли коста-рикалик посбонни жорий қишки трансферлар чоғидаёқ ўз сафига қўшиб олишмоқчи ва бунинг учун "қироллик клуби"га 16 млн евро тўлашга тайёр. Айтиш лозимки, лондонликлар Навасни Петр Чехга муносиб ўринбосар топишга тайёр.

Ўз навбатида Навас ҳам Куртуа келгач захира дарвозабонига айланиб қолганди. Шу боисдан тез орада жамоасини ўзгартирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" бундан 1,5 йил муқаддам "Байер" дарвозабони Бернд Ленони 25 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!