Кейн 901-голини урган Роналду ҳақида гапирди

  • 11 Sep 11:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
TIGGO 2 PRO

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Харри Кейн 39 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг эришган ютуқлари ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. “Ан-Наср” форварди фаолиятидаги 901-голини урди.

“Роналдунинг ютуғи? Мен ҳозир 31 ёшдаман ва жуда яхши формадаман. Менда ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан ҳаммаси яхши. Аммо мендан анча узоқроқ ўйнаган бошқа футболчилар ҳам бор. Улардан бири Криштиану. У ўз мисолида сиз жуда узоқ вақт юқори савияда қолишингиз мумкинлигини кўрсатмоқда”, — дея англиялик футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради The Telegraph нашри.

Аввалроқ матбуотда Роналду қачон фаолиятидаги 1000-голини уриши ҳақида башорат қилинган эди. Бу португалиялик 43 ёшга тўладиган 2028 йилнинг 15 февралида содир бўлиши керак.

Comments

You must be logged in to commet!