Кейн "Бавария"да супер сермаҳсуллик намойиш этяпти
Харри Кейн Бунеслига доирасида "Вольфсбург"га қарши бўлиб ўтган беллашувда жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди.
"Бавария" форварди 8 мавсумдан буён камида 25 та гол уриб келмоқда.
Кейн 2017/18 йилги мавсумда ўз рекордини ўратган. Ўшанда у "Тоттенхэм" сафида 48 та беллашувда 41 гол киритишга муваффақ бўлганди.
Кейн жорий мавсум мюхенликлар таркибида 22 беллашувда майдонга тушиб, 25 гол ва 8 та ассистга муаллифлик қилган.
Фикрлар