Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Кейн Европада энг самарали футболчига айланди

Bilolbek Imomov
Изоҳлар: 0

Кучли учликда ҳам "Бавария" футболчиси бор

Харри Кейн Европанинг топ-5 лигасида "гол + пас" тизими бўйича энг яхши футболчи бўлиб турибди.

"Squawka" маълумотига кўра, "Бавария" ҳужумчиси жорий мавсумда 36 та самарали ҳаракат (гол ва ассист) қайд этган.

Иккинчи ўринни Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити", 29), учинчи ўринни эса Кейннинг жамоадоши Майкл Олисе (28) эгалламоқда.

Шунингдек, кучли ўнликдан қуйидаги футболчилар ҳам жой олган:
Килиан Мбаппе (27),
Луис Диас (26),
Бруну Фернандеш (24),
Дениз Ундав (23),
Ламин Ямал (23),
Федерико Димарко (20),
Игор Тьяго (20).

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ