Кейн: «Йирик мусобақалар ғолиблари йўлни хатосиз босиб ўтиши жуда кам учрайди"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн жамоанинг жорий жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳақида фикр билдирди.

Томас Тухель шогирдлари ҳали бирор марта мағлубиятга учрамади, аммо деярли барча ўйинлар улар учун жуда оғир кечди.

«Ҳар бир жамоа турнирни идеал тарзда бошлашни истайди. Энг яхши сценарийда сиз барча ўйинларда ишончли ғалаба қозонасиз, чиройли ўйин намойиш этасиз. Лекин ҳаётда ҳамиша ҳам шундай бўлмайди. Тарих шуни кўрсатадики, йирик мусобақалар ғолиблари бутун йўлни хатосиз босиб ўтиши жуда кам учрайди», — дея Кейиннинг сўзларини келтиради ESPN.

Жаҳон чемпионати – 2026 мусобақасининг чорак финалида Англия терма жамоаси Норвегияга қарши майдонга тушади. Учрашув 12 июль куни бўлиб ўтади. Беллашув бошланиши Тошкент вақти билан соат 02:00 да белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!