Кейн ҳар соатда гол урмоқда
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн Англия кубоги 3-турида "Портсмут"га қарши ўйинда (1:0) ғалаба голини киритди.
Англиялик форвард турнирдаги сўнгги (2016/17 йилги мавсумдан бери) 14 ўйинда 14 бора рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Эслатиб ўтамиз, бу даврда Кейн кубокда 833 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, ўртача ҳар 63 дақиқада гол урди.
Фикрлар