Кейн Рунидан ўтиб кетди

АПЛнинг 35-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Кристал Пэлас" баҳсида Харри Кейн биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Порронинг қанотдан узатган тўпини дарвозага жойлаб, ҳисобни очди. Мазкур гол футболчини Премьер-лига тарихига олиб кирди. 

Кейн тўпурарлик бўйича Рунидан ўтиб кетди. 29 ёшли инглиз АПЛдаги фаолияти давомида 209-марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.  У турнирдаги барча даврларда урилган голлар бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди. Пешқадам ҳамон "Нюкасль" афсонаси Алан Ширер. Унинг ҳисобида 260 та гол мавжуд. 

Харри ушбу мавсумда 26 марта дарвозабонларни ранжитди. Кейн бу бўйича фақатгина Холандан ортда қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!