Кейн ва Бэйлнинг дубли Лондон дербисида "Тоттенхэм"га ғалаба келтирди (видео)
Моуриньо шогирдлари яна ғалаба қозонди.
Англия премьер-лигасининг 27-турида “Тоттенхэм” ўз майдонида ҳамшаҳари “Кристал Пэлас”ни қабул қилди.
Бу сафарги Лондон дербиси голларга бой кечди ва унда 4:1 ҳисобида “шпорлар”нинг қўли баланд келди. Шу куни, “Тоттенхэм” сафида Гарет Бэйл (25', 49') ва Харри Кейн (52', 76') дубль қайд этган бўлса, “Кристал Пэлас”нинг голига Кристиан Бентеке (45') муаллифлик қилди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар