Кейн янги мавсумни супер клубда давом эттириши мумкин
“Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейн фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. "Реал"га таклиф қилишди.
Cadena SER нашри хабарига кўра, 29 ёшли англиялик футболчи "Тоттенхэм"ни тарк этмоқчи. Футболчининг агенти "Реал" билан боғланиб, мижозининг хизматларини таклиф қилди. Ҳозирча "қироллик клуби" ушбу таклифга "йўқ" ёки "ҳа" деб жавоб бермади.
Айни дамда "Реал" Кейн вариантини ўрганиб чиқмоқда. Бу борада улар трансфернинг ижобий ва салбий томонларига диққат билан ёндошмоқда. Шунингдек, Кейнга "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдираётгани қайд этилган.
Фикрлар