Кейнга Саудия Арабистонидан таклиф бор
"Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ушбу ёзда клубни тарк этиши мумкин. Унга "Бавария" ва ПСЖ каби клублардан жиддий қизиқишлар бор. Немислар Англия сардори учун икки марта таклиф билан чиқди, лекин "шпорлар" барчасини инкор қилди.
"Sky Sports" нашри хабар беришича, Кейнни "Ал-Ҳилол" сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Саудия клуби футболчи билан боғланди. Аммо Харри Европада қолишни мақсад қилган ва бу трансфер амалга ошиш эҳтимоли жуда паст.
Тез орада Кейннинг келажаги аниқ бўлади. У айни дам жамоа машғулотларида қатнашмоқда. "Бавария" яқин кунларда 3-таклифни юбориши борасида миш-мишлар мавжуд.
Фикрлар