Кейнни оламизми ёки Мбаппеними? Перес ва Анчелотти тортишиб қолди!
“Реал” жамоани тарк этган Карим Бензема ўрнига машҳур тўпурарлардан бирини олиб келишни мақсад қилган.
Бу борада клуб хўжайини Флорентино Перес ва бош мураббий Карло Анчелоттининг фикри бир жойдан чиқмаяпти.
Relevo нашрининг ёзишича, италиялик мураббий жамоага “Тоттенхэм” тўпурари Ҳарри Кейнни олиб келишни талаб қиляпти. Бу трансфер учун мадридликлар 115 миллион евро атрофида харажат қилиши керак.
Флорентино Перес эса, ёзда катта трансферларга қўл урмоқчи эмас. У келаси йил ёзда Килиан Мбаппени эркин агент сифатида келишини кутмоқчи.
Карим Бензема яна бир мавсум Мадридда қолиши кутилганди. Бироқ, франциялик тўпурар бирданига “Ал-Иттиҳод”га ўтадиган бўлиб қолди. Бу вазият “Қироллик клуби”ни бироз шошириб қўйди.
Фикрлар