Кичик ўсмирларимиз Осиё чемпионатини "ёндириб ташлади"!

  • 15.05.2026 00:40
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкент мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё чемпионатида кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларнинг бугун, финал баҳслари ўз якунига етди. U 15 ёш тоифасини ташкил этган мазкур йўналишда терма жамоамиз 13 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза, жами 27 та медал жамғариб, қитъамизда тенгсиз эканини яна бир бор намойиш этдилар.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

Олтин медал: 
-37 кг: Фаёзбек Норалиев
-40 кг: Жасурбек Хайруллаев 
-46 кг: Мансурбек Абдуҳамитов 
-49 кг: Сардорбек Омонбоев
-52 кг: Жавоҳир Неъматжонов 
-64 кг: Самандар Жўрабоев 
+70 кг: Иброҳим Мирзакаримов
-33 кг: Одина Юсупова 
-35 кг: Сарвиноз Зоирова
-49 кг: Зебинисо Абдуллаева
-55 кг: Баҳора Маҳмуджонова
-64 кг: Малика Улуғбекова
+70 кг: Заҳро Даниярова

 Кумуш медал: 
-55 кг: Бобурмирзо Муродов
-58 кг: Абдуллоҳ Каримжонов 
-61 кг: Азизбек Эгамберганов
-70 кг: Ўлмасбек Сатимов
-40 кг: Оминахон Носирова
-58 кг: Муқаддас Зокирова
-67 кг: Шаҳона Муллажонова
-70 кг: Хонзодабегим Баратова

Бронза медал: 
-33 кг: Шамшод Комилов 
-43 кг: Адизбек Илҳомбеков 
-67 кг: Бобур Ниязов 
-37 кг: Сарвиноз Рисқулова 
-43 кг: Наргиза Серикбаева
-61 кг: Зуҳра Исмаилова

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!