Кичик Рўзибоевнинг жанг санаси ва рақиби маълум. У Франция вакилига қарши октагонга кўтарилади

  • 28 март, 2021, 20:55
  • 0
  • MMA

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев Баҳрайннинг "Brave CF" промоушени билан шартнома имзолаб, ундаги дебют жангини франциялик Иброҳим Манега қарши ўтказганди. Ушбу тўқнашувда Нурсултон ажойиб ғалабани қўлга киритганидан ҳам хабарингиз бор. 

Қизиғи, мазкур промоушен билан Нурсултоннинг укаси Машрабжон Рўзибоев ҳам шартнома имзолаган ва ушбу ташкилотдаги илк жангини 1 парель куни Баҳрайн пойтахти Манамада промоушеннинг юбилей "Brave CF 50" турнирида ўтказади. Унга франциялик Амин Аюб рақиблик қилади. Ушбу қарама-қаршилик 74 кг вазн тоифасида ўтказилади. Аслида, франциялик жангчига қарши мисрлик Аҳмед Амир жанг ўтказиши керак эди. Бироқ у жароҳат туфайли, иштирок эта олмайдиган бўлди ва унинг ўрнини кичик Рўзибоев тўлдирди. 

Амин Аюб фаолияти мобайнида 19 та жанг ўтказган ва уларнинг 15 тасида ғалаба қозонган. Тўрт бора мағлубиятга учраган. Машрабжон Рўзибоевнинг кўрсаткичи 11-2 кўриниш олган. 

Шу ўринда ушбу муҳим жангда ҳамюртимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Амин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!