Кикбоксчиларимиз дунёни ларзага солди

Таиланд пойтахтида бўлиб ўтган "2nd Thailand Kickboxing World Cup 2026 (WAKO)" Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий зафарни қўлга киритди!

Дунёнинг 32 мамлакатидан келган 1000 дан ортиқ спортчилар орасида ҳамюртларимиз ўз маҳоратларини намойиш этиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтаришди.

Турнирнинг мутлақ қаҳрамонлари:
Бир мусобақанинг ўзида 3 тадан олтин медал соҳибига айланган спортчиларимиз ўзбек кикбоксинги тарихида янги саҳифа очишди:
Эркинов Юсуфбек (-37 кг)
Чориева Малика (70 кг ва +70 кг)

2 тадан ОЛТИН медал эгалари:
Холиқов Азиз
Эргашова Интизор
Олимжонов Беҳруз
Назаров Исмоил
Абдугафуров Ҳожиакбар
Жалилова Хуршида

Шунингдек, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилганлар:
Содиқов Фузайл
Носиров Жамолиддин

Умумий натижа: Терма жамоамиз жами 72 та медал билан қайтмоқда: 36 та олтин, 22 та кумуш, 14 та бронза. Бу ҳақда Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси хабар бермоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!